Паралимпия. Терма жамоамиз жаҳон кубогининг жамоавий дастурида ҳам совриндор бўлди

Бугун Тбилиси шаҳри мезбонлик қилаётган пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон кубогида аёллар ўртасида жамоавий беллашувлар бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, Ақидахон Ахтамова, Рухшона Ўктамова ҳамда Дурдона Тўраевадан иборат жамоамиз 240 кг натижа билан якунда 2-ўринни банд этди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Ушбу йўналишда олтин медаль Бразилия терма жамоасига насиб этган бўлса, Чили терма жамоаси бронза медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз аъзолари яккалик дастурида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медални қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!