Параосиё ўйинлари. Дзюдочиларимиздан медаллар шодаси!

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Бир неча дақиқа олдин дзюдо бўйича беллашувлар ниҳоясига етди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Эътиборлиси, бугун гиламга чиққан тўрт нафар дзюдочимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилишга муваффақ бўлди.

Эркаклар ўртасида ўтказилган баҳсларда Шерзод Намозов (-60кг) ва Ўткир Нигматов (-66кг) олтин, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса Лобар Ҳуррамова (-48кг) кумуш, Севинч Саллаева (-52кг) бронза медалларини қўлга киритишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон спорт делегациясининг Параосиё ўйинларидаги медаллари сони 11тага етди. Уларнинг 7таси олтин, 3таси кумуш ва 1таси бронза медалларидир.

Эслатиб ўтамиз, Параосиё ўйинлари 13 октябргача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!