"Париж-2024". Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпиони ва вакилларимизнинг бугунги иштироки ҳақида батафсил

"Париж-2024" Олимпиадаси давом этади. Бугун (28 июль) куни ўз иштирокини ўтказадиган спортчиларимизнинг натижаларидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин:  

Қуйида вакилларимизнинг натижаларидан онлайн хабардор бўлишингиз мумкин:

Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифаси финалида косовалик Дистрия Красникига қарши татамига чиқди ва вазаре баҳоси билан ғалаба қозонди. Шу тариқа, Диёра Париж Олимпиадаси олтин медалини қўлга киритди. Ўзбек дзюдосида янги тарих ёзилди!

Биринчи даврадан эркин ўтган дзюдочимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) иккинчи босқичда "Токио-2020" ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абега рўбарў келди. Ушбу вазннинг икки номдор спортчилари ўртасида баҳсда Келдиёрова ғалаба қозониб, бежиз жаҳон рейтинги пешқадамига айланмаганини исботлади. Диёра ярим финалда мезбон вакиласини мағлуб этди ва финалга йўл олди. Эндиликда, Келдиёрова финалда Дистрия Красничи билан олтин медаль учун татамига чиқади. Унинг финалдаги рақиби Косовалик ва у Токиодаги Олимпиадада -48 кг вазн тоифасида олтин медалга эга чиққан.

Бокс бўйича эркаклар ўртаисда -92 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Лазизбек Мулложонов италиялик Азиз Аббос Муҳиддинга қарши рингга кўтарилди. Уч раунд давом этган жангда Лазизбек очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди (4;1) ва кейинги босқичга йўл олди. Лазизбек навбатдаги жангини 1 август куни ўтказади. 

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Нуриллаев "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади. -66 кг вазн тоифасида қатнашган юртдошимиз илк даврада бразилиялик Уилям Лимага вазари баҳоси эвазига имкониятни бой берди.

Академик эшкак эшиш баҳсларининг бугунги дастурлари юртдошларимиз учун якунига етди. Енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида иштирок этган Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жуфтлиги ўз гуруҳида 5-бўлиб маррага етиб келишди. Энди улар ўтиш босқичида ўз иштирокларини давом эттиришади.

Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова чорак финалда яна бир ажойиб ғалабасини расмийлаштирди. Германиялик Маша Баллҳаус билан тўқнаш келган Келдиёрова ярим финалга йўл олди. Баракалла, Диёра!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Рахмонов шерзод
28/07/2024 21:51
Gap yo'q tabrek haqqiy o'zbek ayoli raxmat senga
&
Sherbek1980
28/07/2024 21:51
ALHAMDULILLAH!!! Oʻzbegim oltin medal muborak boʻlsin
&
Sherbek1980
28/07/2024 20:07
Ofarin Lazizbek! Bardavom boʻlsin.