“Париж-2024”: Енгилмас курашчи Парижда афсонага айланди
Париж Олимпидасидасининг юнон-рум кураши баҳсларида барча рақибларининг курагини ерга теккизган кубалик Михаин Лопес спорт оламининг афсонавий чемпионига айланди.
Вазни 130 килограммгача бўлган курашчилар баҳсида иштирок этган Михаин Лопес Олимпия ўйинлари финалида Чили шарафини ҳимоя қилган асли кубалик спортчи Ясмани Акоста Фернандесни мағлуб этди.
Бу ғалабадан сўнг Михаин Лопес Олимпия ўйинларидаги бешинчи олтин медалини қўлга киритди. У тўртйилликнинг энг нуфузли мусобақасида беш карра чемпион бўлган дунёдаги ягона кураш устасидир.
Кубалик полвон 2008, 2012, 2016, 2020, 2024 йилги Олимпия ўйинлари ғолиблигидан ташқари беш маротабадан жаҳон чемпионати ва Панамерика ўйинларида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.
Яна бир қизиқ факт - Михаиннинг акаси Мишель Лопес Нуньес 2004 йили Афинада ўтказилган Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаларида ўта оғир вазн тоифасида бронза медални қўлга киритган эди.
Фикрлар