Париж-2024. Лазизбек Мулложоновнинг финалдаги рақиби ким бўлади?

Бундан бироз аввал Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бокс дастурида яна бир вакилимиз ўзининг ярим финал жанггини якунлади. Эркаклар ўртасида -92 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Лазизбек Мулложонов ушбу босқичда тожикистонлик Давлат Болтаевга қарши жанг ўтказди.

Қизиқарли ва шиддатли кечган жангда 4:1 ҳисобида ҳамюртимизнинг қўли баланд келди. Шу тариқа Лазизбек Муллажонов финал йўлланмасини қўлга киритди.\

Унинг финалдаги рақиби озарбайжонлик Альфонсо Домингес бўлади ва жанг 9 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Negmat Negmatov
04/08/2024 22:22
Узбекистон Халки ДУОда, Узур. Автомат ёзилипти, узр
Negmat Negmatov
04/08/2024 22:21
Омад ёр булсин, Узбекистон ХАЛКИНИ ДУОда, олтин медаллар кутиб коламиз.
Abdug'aniyev Abdulloh
04/08/2024 21:21
Omad, in Shaa Alloh Oltinga ozgincha qoldi
&
Усмонбек
05/08/2024 00:00
Негадир азер куба деса боксдан энг авало гиромлик куз олдимга келади илохим бу сафар гиром пироми. бн енгсин