Париж-2024 Олимпиадаси дастурига 4 спорт тури қўшилди

Хабар берганимиздек, айни кунларда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитасининг 134-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Сессия иши 2026 йилги қишки Олимпиада мезбонини аниқлаш билан бошланди. Шундан сўнг Олимпия ўйинларининг ривожини кўриб чиқиш учун бир қатор спорт турларини Олимпиада дастурига киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Унга кўра, узоқ йиллик кузатувлардан сўнг брейк-данс, скейтбординг, сёрфинг ва спорт альпинизми 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари дастурига киритилди.

Ушбу 4 спорт тури Олимпия ҳаракатини бутун дунё бўйлаб ривожланишига ўз хиссасини қўша олади. Бу спорт турлари гендер-тенгликни сақлаши, ёшларни спортга янада жалб этиши билан аҳамиятли”, – деди ХОҚ президенти Томас Бах.

Спорт альпинизми ва брейк-данс 2018 йили Аргентина пойтахтида ўтказилган ўсмирлар Олимпиадасида дебют қилиб улгурган ва ўзининг оммабоплиги билан кўпчиликнинг эътиборини қозонди. Париж Олимпиадасида спорт альпинизми ва скейтбординг бўйича 4 тадан, сёрфинг ва брейк-данс бўйича 2 тадан медаллар комплекти ўйналиши тасдиқланди.

Манба: olympic.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dawson Jack
26/06/2019 10:16
Breyk-densga nima boreeeeee maynavozchilikku