Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган терма жамоа Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўйин ўтказади

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж Олимпиадаси иштирокчисига қарши Тошкентда ўйин ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 13 октябрь санасида Европа вице чемпиони Испания ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишидан хабарингиз бор. Тимур Кападзе шогирдлари мазкур ўйиндан сўнг яна бир муҳим учрашувда иштирок этади. Вакилларимиз Тошкентда ўтказиладиган кейинги баҳсда Африка кубоги финалчиси, Париж Олимпиадаси иштирокчиси Миср U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон - Миср
16 октябрь
Тошкент

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!