Париж-2024 Паралимпия ўйинларига чипталар сотуви қачон бошланиши эълон қилинди

Париж шаҳри келаси йилнинг 28 августидан 8 сентябрига қадар навбатдаги ёзги Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилади. Дунёнинг энг сара пара атлетлари ўзаро баҳс олиб борадиган нуфузли спорт анжуминини бевосита Франция пойтахтидаги муҳташам ареналардан туриб кузатиш истагидаги инсонлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Халқаро Паралимпия қўмитаси расмий сайтида маълум қилинишича, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари чипталари жорий йилнинг 9 октябридан сотувга чиқарилади. Қайд этилишича, ушбу чипталарнинг ярми 25 еврогача бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!