Париж-2024. Тўрабек Ҳабибуллаевни ютган боксчи ярим финалда мағлуб бўлди!
"Париж-2024" мусобақаси бокс спорт тури доирасидаги -80 кг вазнда бўлиб ўтган ярим финал баҳсида кубалик 2 карра Олимпияда ўйинлари ғолиби Арлен Лопес Кардонага украиналик Александр Хижнияк билан жанг қилди.
Биринчи раунд Лопес фойдасига ҳал бўлди - 4:1. Иккинчи раундда эса Хижнияк фаолроқ бўлди 3:2. Сўнгги раундда эса украиналик боксчи ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.
Маълумот учун, ёш боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев айнан Арлен Лопесга мағлуб бўлган эди.
Фикрлар