Париж Олимпиадасида иштирок этадиган боксчиларимиз сони яна биттага ортди!

  • 19.05.2024 18:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Бокс

Париж-2024 олимпия ўйинларида иштирок этадиган аёллар терма жамоамиз спортчилари яна биттага кўпайди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

"-57 кг вазнли боксчимиз Ситора Турдибекова  Париж-2024 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Кейинроқ батафсил маълумот бериб ўтамиз", - деяилади федерация хабарида.

36c2015f0108e9172b01f1b0b89473fb.jpg

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг ёзишича, Ситора Турдибекова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари қатнашчилари қаторига қўшилди. 

"Мусобақа ташкилий қўмитаси Турдибекованинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларидаги иштироки орқали Париж-2024 қатнашчилари қаторига кирганини расман тасдиқлади", - дейилади МОҚ хабарида.

Маълумот учун, бунга қадар 9 нафар боксчими Париж Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!