Парижда ФИФАнинг 69-конгресси иш бошлади
Конгрессда ташкилотга аъзо 211та мамлакатлар футбол ассоциациялари раҳбарлари қаторида ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам қатнашмоқда.
Конгресс давомида бир қатор масалалар муҳокама қилинади. Жумладан, ФИФАнинг ўтган йилдаги фаолияти таҳлил қилиниб, молиявий масалалар кўриб чиқилади. Шунингдек, аудиторларнинг конгрессга ҳисоботи тингланади. Бўлажак режалар кўриб чиқилиб, мусобақаларга тайёргарлик ҳолати текширувдан ўтказилади.
Мазкур конгресс 7 июнь куни Парижда бошланадиган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан ташкил этилаётгани учун аёллар футболи масалалари ҳам конгресс давомида кўриб чиқилади. Аёллар футболини ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар бўйича келгуси режалар тузилади.
Фикрлар