Париждаги биринчи жангидаёқ сенсация кўтарган боксчимиз “даҳшатли” рақибга тушди!

Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинларида қатор спорт турлари бўйича курашлар қизғин паллага кириб бормоқда.

Айниқса, бокс мусобақалари кутилмаган натижалар, сенсациялар, кескин ва муросасиз тўқнашувларга бой бўляпти.

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари жаҳондаги етакчилик мавқеини сақлаб келмоқда. Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов каби тажрибали юлдузлар қаторида истеъдодли ёш боксчиларимиз ҳам мухлису мутахассислар ишончини оқлаб келяпти.

Париж Олимпиадасида вазни 80 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги юришини бошлаган Тўрабек Ҳабибуллаевнинг дастлабки учрашувдаги ғалабаси сенсация сифатида баҳоланмоқда.

Истеъдодли ёш боксчимиз катталар ўртасидаги мусобақаларга қўшилганига унчалик кўп бўлгани йўқ. Тўрабекнинг энг юқори натижаси 2022 йили қайд этилган ва ўшанда ҳамюртимиз ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қолиб бўлган.

Тўрабек Париж Олимпиадасининг йўлланмасини Италиянинг Бусто-Арсицио шаҳрижда ўтказилган биринчи жаҳон  лизенцион турнирида қўлга киритди.

Париж рингларида ҳамюртимиз кучли рақиб – Токио Олимпиадаси совриндори ва 2019 йилги жаҳон чемпионати финалчиси Эумир Марсиалга рўбарў бўлди. Беллашувда бор маҳоратини кўрсатган Тўрабек 28 ёшли филиппинлик машҳур боксчини таслим қила олди.

Британиялик бокс мураббийи ва эксперти Тейлор О’Хиггинс ўзбек боксчисининг тажрибали рақибга қарши жангини юқори баҳолади.

- Тўрабек Ҳабибуллаевдан ажойиб ғалаба. Ёш бокчси аввалги Олимпия ўйинларининг бронза медаль совриндори Эумир Марсиални 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўзбек боксчиси жангда жуда пухта тактика қўллади. Жанг давомида мунтазам масофани қисқартирди, рақиб ҳаракатларини тўхтатиб, кейин шиддатли ҳужумга ўтди, - деб ёзди Тейлор О’Хиггинс.

Кейинги босқичда ёш боксчимизни жуда катта синов кутиб турибди. Тўрабек Ҳабибуллаев навбатдаги жангини кубалик Арлен Лопесга қарши ўтказади.

31 ёшли Лопес икки карра Олимпиада чемпиони, жаҳон чемпионати ва Панамерика ўйинлари ғолиби ҳисобланади. Ҳаваскорлар боксидаги фаолияти давомида жами 167 та ғалаба ва 28 та мағлубият қайд этган.

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан фақатгина Исроил Мадримов Арлен Лопесни икки маротаба мағлуб этишни уддалаган. Энди бу ишни Тўрабек Ҳабибуллаевдан кутиб қоламиз.

Шомуродов Олимпиадада нима алам қилгани ва энди кимга мухлислик қилишини айтди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
01/08/2024 08:10
Омад ер булсин Турабек.
. Oxunjon
31/07/2024 19:43
Bos gazini