Парижликлар Икардининг нархини пасайтиришмоқчи

Ижара асосида ПСЖда фаолият олиб бораётган «Интер» клуби ҳужумчиси Мауро Икарди Парижда қолиши мумкин», - дея хабар беради «La Gazzetta dello Sport» нашри.

Манбада ёритилишича, парижликлар аргентиналикни клубда сақлаб қолишмоқчи, аммо Икардининг шартномасида белгиланган суммани 70 миллион еврогача камайтиришмоқчи.

Хабарларга кўра, ПСЖ шартномага ярим ҳимоячи Юлиан Дракслерни қўшиши мумкин. Германиялик ўйинчини француз клуби 20 миллион эврога баҳоламоқда.

Ўз навбатида, «Интер» клуби ПСЖ ҳимоячилари - Тома Менье билан Левьен Курзавани диққат билан кузатмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)