Парижликлар қиммат таклифни қайтиб олди

ПСЖ раҳбарияти “Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётган эди.

Клуб мутасаддилар португалиялик ўйинчини қўйиб юбориш учун “Манчестер Сити”га 80 миллион евро таклиф қилганди. Табиийки, “шаҳарликлар” дастлабки таклифни қабул қилмади.

Энди ПСЖ хўжайинларининг режаси ўзгарди. Улар Бернардуни трансфер қилиш фикридан қайтди.

Силва ўзини янги лойиҳаларда синаб кўришни истамоқда.Унинг олида бошқа вариант – “Барселона” ҳам бор.

Каталония жамоаси бош мураббийи Хави Эрнандес ҳам Бернарду Силвани олишга қизиқмоқда. Бироқ, “Барселона” кейинги йилларда қиммат трансферларга катта пул сарфламаяпти. Шу боис, Силвани олиш масаласи ҳали очиқ турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!