"Парма" - "Ювентус": Матнли трансляция
Италия А Серияси 13-туридан ўрин олган "Парма" - "Ювентус" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйинниг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'
Куадрадо ҳужумда қоидани бузди.
- 86'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мората ҳам ўз имкониятидан унумли фойдаланиб гол урмоқда.
- 84'
Куадрадонинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.
- 82'
Кьеза Роналду ўрнига майдонга ташланди.
- 80'
Кулусевскининг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
- 76'
Бонуччи ўрнига Куадрадо, Маккенни ўрнига Портанова майдонга тушмоқда.
- 74'
Гальолонинг рейди ва зарбаси хавфли чиқди. Аммо ноаниқ.
- 72'
Куртичнинг жарима майдонига узатмаси ўтмади.
- 68'
Ремзи ўрнига Бернардески майдонга тушмоқда.
- 67'
Кулусевскининг жарима майдонига узатмасини Сеппе ушлаб олди.
- 63'
Бентанкурнинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 61'
Якопони, Куцка ва Корнелиус ўрнига Инглезе, Киприен, Бузи майдонга тушмоқда.
- 58'
Роналдунинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 57'
"Юве" штурм уюштиришда давом этмоқда.
- 54'
Де Лигтнинг голи ҳакамлар томонидан инобатга олинмади. Ҳаводаги курашда фол ишлатилган.
- 53'
"Парма" ҳамон ҳимояланмоқда.
- 50'
Куцканинг зарбаси ўхшамади.
- 48'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роналду ўз имкониятидан ажойиб тарзда фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Калварезе биринчи таймга 1 дақиқа ҳам қўшиб бермади.
- 45'
Бурчакдан узатилган тўпни Бонуччи боши билан дарвозага аниқ йўллай олмади.
- 44'
Туринликлар хотиржамлик билан ўйинни назорат қилмоқда.
- 41'
Маккеннига нисбатан "Парма" футболчиси ҳужумда қоида бузди.
- 37'
"Парма" тартибли ҳимояланмоқда.
- 34'
"Ювентус"нинг жарима майдонига кетма-кет узатмалари ўтмаяпти.
- 31'
Корнелиуснинг зарбаси Буффон учун у қадар хавфли чиқмади.
- 29'
Ҳужум фақат "Ювентус" томонидан уюштирилмоқда.
- 26'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Роналду жарима майдонига узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади.
- 24'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кулусевски ҳисобни очмоқда. Жарима майдони ичидаги бўшлиқдан шведциялик футболчи унумли фойдаланиб кетди.
- 22'
"Юве" тўпни назорат қилмоқда.
- 20'
Бентанкурнинг зарбаси у қадар кучли чиқмади. Сеппе тўпни ушлаб олди.
- 17'
Ремзининг айёрона узатмасини ҳимоячи пайқаб қолди.
- 15'
Кучканинг зарбасини Буффон оёқлари билан қайтарди.
- 12'
Жарима майдонига узатилган тўпга Ремзи отилиб кирди. Аммо бош билан зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади.
- 11'
Туринликларнинг кучли прессинги оқибатида "Парма" тўпни анча тез йўқотмоқда.
- 9'
"Юве" тўпни иккинчи қаватдан узатишга ҳаракат қилмоқда. Аммо пармаликлар ўз ўрнида яхши ҳаракат қилмоқда.
- 7'
Бентанкурнинг жарима майдонига узатган тўпини дарвозабон қўлларидан чиқариб юборди. Унинг бахтига, ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришга эришди.
- 5'
"Юве" ташаббусни аста-секин қўлга ола бошлади.
- 3'
Мората ўткаир бурчакдан ноаниқ зарба берди. Бироқ сал аввал у офсайдда бўлган экан.
- 2'
Кучканинг узатмасига Корнелиус етиб бора олмади. "Парма" илк ҳужумни амалга оширди.
- 0'
Бонуччи ва Алвеш сардор сифатида тўп ва майдон масаласини ҳал этиб олишмоқда.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Италия А Серияси 13-турида "Ювентус" "Парма" майдонига сафар уюштиради. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар