“Парма” яна А Серияга қайтди
Ads

“Парма” Италия “Б” Сериясида мавсумни иккинчи бўлиб якунлади ва А Серияга йўлланмани қўлга киритди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, пармаликлар орадан уч йил ўтиб яна кучлилар сафига қайтишди. “Парма” 2015 йил банкрот деб эълон қилинган ва қуйи дивизионга тушириб юборилган эди.