Паулиньо тиббий кўрикдан ўтиш учун “Барселона”га келди

 

Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” клуби ярим ҳимоячиси Паулиьно тиббий кўрикдан ўтиш учун “Барселона”га етиб келди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 29-ёшлик бразилиялик хавбек бугун каталонияликлар билан шартнома имзолайди. Шу куннинг ўзида “кўк-анор рангликлар” Паулиьнони оммага таништиради.