Паулиньо яна Суперлигага қайтиши мумкин
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Паулиньо яна Хитойга қайтиб кетиши мумкин.

Хабарларга қараганда 29 ёшли футболчи Чин юрти жамоасидан молиявий жиҳатдан яхшигина таклиф олган. Ўз навбатида “кўк-анор ранглилар” раҳбарияти ҳам яқин кунларда бразилиялик футболчининг агенти билан учрашиб, унинг келажагини муҳокама қилмишни режалаштирган.

Агар Паулиньо яна Суперлигага қайтишга рози бўлса, “Барселона” уни тахминан 40-50 млн евро атрофига қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Паулиньо “Барселона” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам Хитойнинг “Гуанжоу Эвергранд” клубидан келиб қўшилган эди.