Пауло Фонсека: "Рома" Тайсон учун 30 млн евро тўлашни хоҳламади

“Рома” бош мураббийи Пауло Фонсека “Шахтёр”даги собиқ шогирди Тайсонни Римга олиб келмоқчилиги ҳақида гапириб ўтди.

“Тайсонни сотиб олиш бу менинг мавсум стартида қилган илтимосим эди. Аммо, бу имконсиз бўлиб чиқди. “Шахтёр” уни ўз сафида олиб қолишга қарор қилди ва бу трансфер амалга ошмади.

Улар нега бундай қилишганини ҳозир тушуняпман. Тайсон ажойиб ўйинчи. Агар у “Рома”га келганида бизга катта ёрдам берган бўларди.

У жудаям қимматбаҳо ўйинчи ва биз унинг ёшини ҳам инобатга олишимиз керак. У 31 ёшда ва биз бу ёшдаги футболчи учун бунча маблағ сарфлашни хоҳламадик”, - дейди Фонсека.

Эслатиб ўтамиз, “Шахтёр” Тайсон учун “Рома”дан 30 млн евро талаб қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!