Павар "Манчестер Юнайтед" "шорт-лист"идан жой олди

"Бавария" ҳимоячиси Бенжамен Павар ёзда бошқа клубга кўчиб ўтиши мумкин. Унинг трансферини амалга оширишга кўплаб жамоалар ҳаракат қилмоқда. 

Инайедр Экрем Конурнинг сўзларига кўра, франциялик ҳимоячи "Манчестер Юнайтед" шорт-листидан жой олган. Аммо "қизил иблислар "Барса, "Челси", "Интер" ва "Реал" билан курашишига тўғри келади. 

Паварнинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2024 йилда тугайди. У янги битим тузмоқчи эмас. Бенжамен ушбу мавсум немислар таркибида 43 та ўйинда қатнашиб, 7 та гол ва 1 та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!