Павар учун Ла Лигадан таклиф бор
Франциялик футболчи Бенжамен Павар жорий трансфер ойнасида Бундеслигани тарк этиши мумкин. Kicker журналистларининг фикрича, "Бавария" футболчисида фаолиятини Ла Лигада давом эттириш имконияти мавжуд.
Бенжаменнинг трансферига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. 26 ёшли футболчининг агенти "кўк-анорранглилар" раҳбарияти билан музокараларга киришди.
Павард 2019 йилдан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2023/2024 йилги мавсум охиригача амал қилади. Унинг трансфер нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳимоячи жорий мавсум Бундеслигада 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Фикрлар