“Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли” учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди

10 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтадиган “Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли” жамоалари беллашувини иорданиялик ҳакамлар бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Бош ҳакам сифатида Адҳам Муҳаммад Тума Маҳадмеҳ ишлайди. Ушбу рефери ўтган йили Эронда “Персеполис”га қарши кечган баҳсни бошқариб борган. Ўшанда 1:1 натижаси қайд этилганди. Маҳадмеҳ “Пахтакор” иштирокидаги бошқа ўйинларда ҳакамлик қилмаган.

Учрашув комиссари сифатида кореялик Но Жин Кюн тайинланган бўлса, ҳакамлар назоратчиси Кувайтдан Саад Комил Алфадҳли бўлади.

“ПАХТАКОР” – “ШАБАБ АЛ АҲЛИ”

Ҳакамлар: Адҳам Муҳаммад Тума Маҳадмеҳ, Аҳмад Моаннес Нади, Муҳаммад Мустафо Ҳассан (барчаси Иордания), Сайёджон Зайнидддинов (Тожикистон).

Ҳакамлар назоратчиси: Саад Комил Алфадҳли (Кувайт).

Комиссар: Но Жин Кюн (Корея).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!