26 октябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 26-тур ўйинида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Мазкур учрашувга ташриф буюриб, сиз жамоаларнинг кескин тўқнашувидан ташқари 2та "IPhone 7 32 GB" телефони ва 3 дона "Артел" телевизорларига эга бўлиш имкониятини қўлга киритасиз. Ўйиннинг танаффус пайти ва учрашув якунлангандан сўнг ўтказиладиган акцияда чипта ва абонемент соҳиблари иштирок этишади.

"Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасидаги учрашув 26 октябрь куни 18:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Чипталар стадион кассаларида чоршанба кунидан 10 ва 20 минг сўмдан сотувга чиқарилади.

kassa.uz сайтидаги қуйидаги ҳавола орқали чипталарни электрон тарзда харид қилишга ўтишингиз мумкин:
https://kassa.uz/event/uzbekiston_chempionati_tur_6902

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар