"Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан статистика қандай? Ёхуд Арвеладзе - Абрамов қарама-қаршилиги!

"Пахтакор" Суперлиганинг 5-турида Тошкент дербисида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Клуб матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Айни пайтда ҳар икки жамоа 9 очкодан тўплаган ҳолда турнир жадвали пешқадамлар гуруҳида боришмоқда. Бу эса ўйиннинг янада кескин ўтишини таъминлаб бериши кутилмоқда.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 28 беллашувда майдонга тушишган. Уларнинг 10тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 9тадан баҳсда дуранг ва рақиб ғалабаси қайд этилган. "Шерлар" 31 гол урган бўлса, 30 гол ўтқазиб юборган.

Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа 4:0 бўлиб, 2018 йил "Пахтакор" уй учрашувида шундай муваффақиятга эришган. "Пахтакор" ўз майдонидаги баҳсларда 6 ғалаба, 6 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган. Голлар уриш борасида устунлик "шерлар" тарафида: 16-9.

Достон Ҳамдамов ҳар икки жамоа учун чемпионатларда гол урган футболчи ҳисобланади. У "Бунёдкор" сафида 3, "Пахтакор" таркибида бир голга муаллифлик қилган. Игорь Сергеев эса 8 гол билан дербидаги мутлоқ тўпурар саналади. Тиаго Безерра ҳисобида 5, Жамшид Искандеровда 3 гол мавжуд.

"Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги беллашув 19 июнь, жума куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!