"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги баҳсли вазиятлар кўриб чиқилади
Суперлиганиг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якун топди.
Наманганликларнинг ягона голи Темурхўжа Абдухолиқов номига қайд этилди. Мезбонларнинг икки голини Фаррух Сайфиев ва Драган Черан киритди. Шунингдек, Йован Жокич учрашувда пенальтидан унумли фойдалана олмади.
Ўйинда бир қатор баҳсли вазиятлар вужудга келди. Жумладан, белгиланган икки пенальти кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Қайд этилишича, "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидаги баҳсли вазиятлар Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Манба: UzFHM
Фикрлар