"Пахтакор" - "Персеполис" 1:0 (видео)

Кеча ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Персеполис" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Тошкентда кечган учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона гол 86-дақиқада Игорь Сергеев томонидан киритилди.

Шу тариқа "шерлар" ҳисобидаги очколар сони 8 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. Шота Арвеладзе шогирдлари сўнгги турда "Ал Аҳли" мехмони бўлишади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!