2002 йилги мавсумда "Қизилқум" ўз тарихидаги энг яхши мавсумни ўтказган. Ўшанда украиналик мутахассис Сергей Шевченко қўл остида ўйнаган "Қизилқум" сафида бир қатор маҳоратли футболчилар тўп тепган. Белошапка, Николаев, Байрамов, Дуб, Винтовкин, Хабибулин, Идиатуллин сингари маҳоратли ўйинчилар жамоанинг бронза медалларини қўлга киритишига ҳисса қўшишган. Ўшанда 6-турда "Пахтакор" ва "Қизилқум" Тошкентда тўқнаш келган. Биринчи давранинг марказий беллашувларидан бирини пойтахтдаги стадиондан кузатиш учун кўплаб ишқибозлар ташриф буюрган. Учрашув 4:0 ҳисобида "шерлар"нинг ғалабаси билан якунланган. Қуттибоев, Жепаров, Кападзе ва Кирьян томонидан киритилган тўплар "Пахтакор"нинг йирик ютуғини таъминлаган. Кападзе ва Кирьяннинг голлари жуда чиройли бўлганини ўйинни томоша қилиб кўриб олишингиз мумкин.

"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 4:0 (1:0)
2002 йил, 12 апрель. "Пахтакор" стадиони. 45000 томошабин.
Ҳакам: Бобур Ҳайдаров.
Голлар: Қуттибоев, 28 - 1:0. Жепаров, 52-пен - 2:0. Кападзе, 75 - 3:0. Кирьян, 84 - 4:0.
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов, Гочгули Гочгулиев, Қайрат Ўтабоев, Виталий Жалилов, Леонид Кошелев, Сервер Жепаров, Анвар Солиев, Александр Гейнрих (Юрий Никитков, 80), Темур Кападзе (Владислав Кирьян, 75), Неъматилло Қуттибоев (Зайниддин Тожиев, 54).
"Қизилқум": Борис Белошапка, Юрий Винтовкин, Станислав Прохоров, Сергей Дуб, Алексей Николаев, Спартак Муртазоев, Ренат Байрамов, Фарид Хабибулин, Марсель Идиатуллин, Марат Ахмеров (Ғайирбек Худойберганов, 57), Павел Гульманов (Денис Бакалидис, 49).

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)