"Пахтакор" - "Турон". Превью

  • 23 Sep 19:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Узоқ муддатли танаффусдан кейин мухлислар яна "шерлар"нинг уй ўйинини стадиондан кузатиш имкониятига эгалар.

Tecno

"Пахтакор" ушбу турда ўз уйида "Турон"га қарши майдонга тушади. Биринчи даврада Яйпанда кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Бу томонлар ўртасидаги Суперлига доирасида ўтказилган ягона тўқнашув ҳисобланади.

Шунингдек, "Пахтакор" Ўзбекистон кубогида ҳам "Турон"ни кичик ҳисобда мағлуб этган. "Турон" "Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги 38-рақибига айланган.

"Турон" сафида Фозил Мусаев ва Музаффар Музаффаров дисквалификация туфайли ушбу ўйинни ўтказиб юборади. "Пахтакор"да бундай йўқотишлар йўқ.

"Пахтакор" ва "Турон" жамоалари ўртасидаги ўйин 25 сентябрь, шанба куни соат 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!