«Пахтакор», «Навбаҳор», «Насаф», «Бунёдкор», «Динамо» ва яна 6 клуб оммавий савдолар орқали сотувга қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев 24 март куни «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 24 мартдаги ПҚ-102-сонли қарорни имзолади.


Унга кўра, оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган 1001та корхонанинг акция пакетлари рўйхати тасдиқланди.

Қарорга биноан, келтирилган рўйхатда 11та футбол клуби ҳам сотувга қўйилган. Жумладан, «Ўзбекнефтгаз» ташкилоти томонидан «Насаф», «Бухоро», «Машъал» клублари, «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан «Локомотив» клуби, «ЎзМеткомбинат» томонидан «Металлург» клуби, Олмалиқ тоғ-кон комбинати томонидан ОКМК футбол клуби, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клуби, Самарқанд вилояти ҳокимияти томонидан «Динамо» клуби, Наманган вилояти ҳокимияти томонидан «Навбаҳор» клуби, Қашқадарё вилояти ҳокимияти томонидан «Шўртан» клуби давлат улуши тўлиқ сотувга чиқарилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!