"Пахтакор" 18-бор совриндорлар қаторида

"Пахтакор" Ўзбекистонда энг совриндор жамоа қаторида қолмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Миллий чемпионат ва Ўзбекистон Кубогида "Пахтакор" энг кўп муваффақиятга эришган клуб саналади. Чемпионатимизда биринчи чемпионлардан ҳисобланган "Пахтакор" ҳозиргача 11 марта олтин медалларга эга чиққан. 2002-07 йиллар оралиғида кетма-кет 6 марта ғолиблик қўлга киритилган.

Кумуш медаллар 5 бор қўлга киритилган бўлса (1993, 2001, 2008, 2009, 2010), бронза медаллари сони иккитага етди (2011 ва 2017 йил).

Чемпионатлардаги энг ёмон кўрсаткич 1994 йил қайд этилган. Ўшанда жамоа 8-поғонадан ўрин олган.

Шу ўринда кубокдаги ғалабаларни таъкидлаб ўтиш мумкин. "Пахтакор" бу борада ҳам етакчи ҳисобланади. Клуб Ўзбекистон Кубогида худди олий лигадаги каби 11 марта ғолиб чиққан.

"Пахтакор" 18-марта Ўзбекистон чемпионатида совриндорлар қаторидан жой олди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!