“Пахтакор” 6 нафар футзалчи билан шартнома имзолади

“Пахтакор” футзал жамоаси таркибига 6 нафар таниқли ўйинчилар келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Чемпионатда келаси мавсум муносиб иштирок этишни мақсад қилаётган "Пахтакор" футзал жамоаси бир қатор таниқли футзалчилар билан шартнома имзолади. Фаолияти орқали нафақат Ўзбекистон, балки Осиёда ўзига мос номга эга Дилшод Ирсалиев "Олмалиқ"дан "Пахтакор"га кўчиб ўтди. Шунингдек, "Бунёдкор"дан Фахриддин Самегов, "Дўстлик-AIN"дан Акмал Ҳазратқулов, Феруз Фахриддинов ва Алишер Иброҳимов, "Металлург"дан Мақсуд Файзуллаев жамоа сафига қўшилишди.

Январь ойида футзалчилар навбатдаги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!