"Пахтакор" Анталиядаги илк ўртоқлик баҳсида мағлубиятдан қутулиб қолди

"Пахтакор" Туркиядаги йиғинида дастлабки назорат баҳсида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Босниянинг "Тузла Сити" жамоасига қарши ўйиннинг биринчи бўлимида Максим Шацких ёш футболчиларни синаб кўрди.

Рақиб устунлигида ўтган бўлимда Пантелич тўп киритди. Танаффусдан кейин асосий таркиб аъзолари майдонга туширилди. Ташаббус тўлиқ "Пахтакор" томонига ўтди. 74-дақиқада Адҳамзода бошлаган ҳужумни Ҳамдамов самарали якунлади. Бир неча имкониятлардан футболчиларимиз фойдалана олишмади.

Шу тариқа, беллашув 1:1 ҳисобида якунланди. Навбатдаги учрашув 25 январь куни Украинанинг "Александрия" жамоасига қарши ўтказилади.

"ПАХТАКОР" - "ТУЗЛА СИТИ" (Босния ва Герцеговина) 1:1
Голлар: Ҳамдамов 74 - Пантелич 33.
"Пахтакор": Шевченко, Тодоров, Анваров, Абдуллаев, Поёнов, Раҳматуллаев, Усмонов, Ибраимов, Имомов, Ҳабибуллаев, Турдимуродов.
2-бўлим: Павлюченко, Пазилдинов, Ортиқбоев, Черан, Ҳамдамов, Абдуманнопов, Ибраимов, Собирхўжаев, Саиднуруллаев, Адҳамзода, Саитов.

"Пахтакор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!