"Пахтакор" биринчи жамоага айланди. "Шерлар"нинг бу борадаги энг яқин таъқибчиси "Нефтчи"

"Пахтакор" Ўзбекистон чемпионати юқори лигасида биринчи бўлиб 600-ютуққа эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Бунинг учун жамоага 871 ўйин керак бўлди. Ўртача 69 фоиз беллашувда "Пахтакор" рақибларидан устун келган. 137 баҳсда дуранг, 134 учрашувда мағлубият қайд этилган. Рақиб дарвозасига 1966 тўп киритилиб, 724 гол ўтказиб юборилган. Тез орада "шерлар" юбилей 2000-голни уриши мумкин. Жами 1937 очко жамғарилган. Бу бир ўйинга ўртача 2,22 очкодан тўғри келади.

Умумий ғалаба, голлар ва очколар борасида энг яқин таъқибчи "Нефтчи"да бу кўрсаткичлар шундай: 473 ғалаба, 1567 гол ва 1545 очко. Ўртадаги фарқ анча катта ва яқин орада "Пахтакор" ўз рекордларини ўзи янгилашда давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxtiyor Temirov
13/09/2021 18:48
Yoshlarsiz xech kim paxtakor raxbaryatdan shuni surayman biz bir pulga qimmat Matich emas faxirlanib kuradigan uzbek yoshlari kerak yoshlarni uynatinglar iltimos raxbaryat