"Пахтакор" бош мураббийи: "Биз кўрган нарса бу - футбол эмас"
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” (1:1) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Славче Войнески фикр билдирди.
- Шогирдларимни табриклайман, улар охиригача ҳаракат қилишди. Лекин ўйинга келсак, шунақанги ҳолат билан ўзбек футболини ривожлантиришмоқчи бўлишса, бу билан ривожланмайди. Рақиб жамоа жуда кўп ётиб олди, вақт чўзди. Ўйиннинг фаол вақти кўп бўлмади. Ҳакамлар ишини муҳокама қилиш менинг иши эмас, бироқ белгиланган пенальтилар...Пенальти қўйиш мумкиндир, аммо бундай йўл билан эмас. Биз кўрган нарса бу футбол эмас. Жамоа ҳаракат қилди, пас ўйнашга ва ҳужум қилишга интилди. Айнан шу нарса менга бироз ёқди холос.
- “Пахтакор” Осиё Чемпионлар лигасидан қайтганидан кейин яхши натижа кўрсата олмаяпти. Бунга сабаб нима?
- Нима учун ғалаба қозона олмаётганимизни сабабини бугунги учрашувда ҳам кўрган бўлсангиз керак. Ўйинни кўрган бўлсангиз, сабабини аниқлайсиз.
- Ўйиннинг 16:45 да бошланиши жамоага қийинчилик туғдирмадими?
- Бугун яхши ҳамки ҳаво бироз илиқ бўлди. Агар 35 ва ундан юқори даражали иссиқлик бўлганида нима бўларди? Бу фақат "Пахтакор" учун эмас, балки майдондаги 22 футболчига нисбатан жуда нотўғри қарор бўлди.
Фикрлар