“Пахтакор” бошқа клубларнинг етакчиларини олиб, кучсизлантирмоқдами? Даврон Файзиевдан мулоҳаза (Видео)

Бир неча кун аввал “Пахтакор” клуби ўз таркибини кучайтириш учун селекция ишларини олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда “шерлар” ўзимизнинг клубларда фаолият юритаётган маҳаллий ва легионерларга эътибор қаратмоқдалиги ёзилган. Жумладан, “Локомотив” ва “Навбаҳор” вакилларига қизиқиш билдираётгани ва уларни бу борада огоҳлантирилганмиш.

Шу ўринда савол туғилади, таркиби айни пайтда энг кучли ҳисобланган “Пахтакор” нега бошқа клубларимизнинг етакчиларини ўз сафига қўшиб олмоқчи? Бундан кўзланган мақсад нима, бошқаларни янада кучсизлантиришми ёки яхши ўйинчиларни текинга қўлга киритиш? Мана шу саволлар билан “SPORTS.uz haftasi” кўрсатувининг эксперти таниқли шарҳловчи Даврон Файзиевга юзландик ва у ўз муносабатини билдирди.

- Биринчидан, мақсад менимча, рақибларни кучсизлантириш эмас. Бусиз ҳам “Пахтакор” мақсадига эриша олади. Шуначаки ўртача савиядаги легионерлар иш бермади. Буни бошида янги раҳбарият келганида қўллаб кўрилди. Лекин ўхшамади. Тўғри, Безерра яхши ўйнади, аммо ҳаммаси ҳам эмас.

“Пахтакор”нинг бу ишини ёмон ҳолат деб ўйламайман. Моддий жиҳатдан кучли клублар бўлсин, ўзимизнинг футболчиларга имконият берсин, маҳаллий ўйинчилар шундай жамоаларда тўп тепиш учун интилсин. Бу ҳам бир бизнес.

Чемпионат савияси тушиб кетмайдими? Германия Бундеслигаси ва Испания Ла Лигаси даражаси тушмаяптику. Уларда ҳам грандлар бошқалардан футболчи олиб, чемпионликни қўлга киритишяпти. Бизда ҳам ҳудди шу ҳолат рўй беряпти. Нега? Чунки клубда маблағ бор. Клуб инфратузилмани яхшилаб қўйди. Пул эвазига ҳамма нарсани муҳайё қилишмоқда. Футбол бу бизнес. Айниқса, клублар учун. Терма жамоа - мамлакат жамоаси. Лекин клубларда пул бўлиши керак. шундагина улар кучаяди.

“Пахтакор”нинг бу иши учун унга қаршилик қилсак, профессионал даражага чиқиб бораётган жамоани йўлини тўсмасдан қолганлар шу савияга интилиши керак. Ҳомийлар керак клубларга. Шунда рақобатчилари таклиф қилган пулга кўнмасдан ўзининг ўйинчисини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилса, тўғри бўлади. Нима учун бу оляпти? Чунки унинг пули бор. Бу билан “Пахтакор”ни айблай олмаймиз. Буни чеклайдиган қонун йўқ. Улар ҳаммасини тўғри қиляпти. Гап нариги жамоаларда. Нега етакчисини сотади? Нега шароит қилиб бермайди? Нега амбицияларига мос ўйин кўрсатмайди? деган савол қўйиш керак. “Пахтакор” бошқа клублар учун жавобгарликни бўйнига олиши шарт эмас. Қолаверса, “Пахтакор”да фаолият юритса, рақобат юзага келади, терма жамоага фойдаси тегади. Яъни бу ерда “шерлар” нотўғри иш қилаётгани йўқ. Бошқалар футболчисини қўйиб юборяпти, тўсқинлик қилмаяпти ёки акси бўлса ҳам ўйинчининг ўзи “Пахтакор”га ўта олмагани учун ҳафа бўлиб қолмоқда. “Пахтакор” у клубларни ўйлаши шарт эмас. Рақобатчилари кучсизланиб қолишини уларга қизиғи йўқ. Бу гапларим қўпол туюлар. Лекин ўйлаб қарасангиз пули бор жамоа ўзи учун тўғри ишни амалга оширмоқдалигини кўрасиз.

Назаримда, бошқаларнинг ўзи кучайиши лозим. Раҳбарлар, ҳокимликлар ва ким бўлишидан қатъий назар клубини кучайтиришни ўйлаши даркор ва рақобат бўлсагина бас келиши мумкин. “Бавария”га рақобатчи йўқ. Шунинг учун уларга футболчиларнинг оқимини тўхтата олишмаяпти. Испанияда “Реал”, “Барселона” ва “Атлетико” моддий жиҳатдан анча кучлилиги боис қолганлардан яққол ажралиб қолган. Янги чиққан энг зўр футболчилар “Реал” ёки “Барселона”да ўйнашни орзу қилади. Агар ўша футболчини кетишига тўсқинлик қилингчи, ҳафа бўлади ва клубида аввалгидек ўйнамай қўяди. Футболчи ҳам яхши шароитда ўйнашни хоҳлайди.

Шунга биз ҳам пулинг борми, хориждан футболчи ол дея олмаймиз. Бу ўзининг иши. Ҳудди қўшнингиз пули кўп бўла туриб, малибу харид қилса, унга мерсадес ол демаймизку, – деди Даврон Файзиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Nuriddin Uktamov
21/08/2019 13:38
Чемпионат савияси тушиб кетмайдими? Германия Бундеслигаси ва Испания Ла Лигаси даражаси тушмаяптику. Уларда ҳам грандлар бошқалардан футболчи олиб, чемпионликни қўлга киритишяпти.

GAPNI QARANG! REAL VA BARSA LIGA CHEMPIONDA NATIJASI BOR. PAXTANING OCHLDA NIMASI BOR. KANSERVA BANKA HAM OLMAGAN
&
BBS UZB
20/08/2019 22:46
Davron sen qanaqa jurnalistsan? Oqimga qarshi suzib ko'r, oyligingdan kesishsa ham. Nimalar deyapsan? O'zing shu gaplaringga ishonasanmi. Arveladze va uni atrofidagilar luttivozlar-ku... Ex O'zbek Futboli kimlarga kuning qoldi?
Murod Panjiev
20/08/2019 22:34
Твда футбол яни пахтакор уйнаётган булса бошка канални кураман хато карагим хам келмайди
&
TFT
20/08/2019 22:21
Даврон айнипти.
Javlon Abdullaev
22/08/2019 21:46
E axmoq kallanga sen davronni paxtaga otgan futbolchilar yoq bolib ketyabdiku tonka
Shaxboz Bekmurodov
21/08/2019 08:32
Davron seni juda hurmat qilardim Pahtakor haqidagi gaplaringni eshitib exxxx pul pul nimalarga qodira,paxtakorham jamomi mana ko‘rlar xalq aytib turubtiku paxtakor bu tarkib bilan ochl da yutishi kerak lekin yuqorida bir muhlis aytgandik burnini og‘izdirib keladi guruhdanam chiqolmay.meni juda tv kurgim kebturgan bo‘lsayam hamma kanalda pahtakorni o‘yinini obirayotgan bo‘lsa men tv kurmayman, bu rasvolarni kim kuradi bulani muhlisi yuq muhlisi kim albatta o‘yinchilarni qarindoshlari oshna og‘aynilari va fan klub majburan kirishadi, shunday tarkib bilan ochl da qilolmagan ishni NASAF qilar edi, Ro‘ziqulga sanlardagi simich,segiyev,va boshqalar kerak emas shunchaki mehnatkash bollar bo‘lsa, pahtakordagi hamma bola NASAF ni o‘yinchilariku,paxtakorni akademiyasi NASAF bo‘ladi, paxtakor brak jamo.
&
Фан
20/08/2019 23:29
Э....х Давронбек Давронбек.
Сиздан бундай жавоб кутмаган эдим.
Сизни бу аклли жавобларингиз хозир хамма клубларимиз хусусий булганда ва хеч булмаганда барча клубларимиз яримпахтакорчалик кучга эга булганда "туппа-тугри" деган булардим.
Сизни жавобингиз яна 20 йиллардан кейин бизни хозирги лигамизга тугри келар балки.
Энди узингиз дуппини ечиб(агар бор булса) бир уйлаб курингчи Пахтакор йил давомида узидан кучсиз ва паст клубларни хеч бир кийинчиликсиз(ракобатчисиз) галабага эришиб кучайиб, тобланиб ОЧЛ боп клуб була олармикан ??? - йук албатта.
Шундай булиши у/н табиийки С/лигамизда камида яна 4та Пахтакор клуби булиши керак.
Назаримда Пахтакор гуёки пролигада мазза килиб осонликча чемпион булиб сунгра супперлигага эмас бирданига сакраб ОЧЛ га чиккандек туйилмокда ва натижаси эса хар йилгидек грухдаёк бурнини оккизиб кайтиб келаверади.
Агар сиз б/н юзма-юз учрашганимда бу борада соатлаб тортишишга тугри келарди, сиз эса шундоккгина(гуёки бошкаларни акли етмайди) хамирдан килни сугириб куя колибсиз.
Сизни жавобингиз жавоб эмас(юракдан эмас) купрок бошка нарсага ухшаб колибди.
Аник айта оламанки узингизни чиройли жавобингиздан узингиз мийигингизда кулиб куйдингиз-ов.
Murod Panjiev
20/08/2019 22:31
Давронбек пахтакор бошка жамоаларини яхши уйинчиларини олиб захирага тикади кейин яхши футболчилар синади уз уйинини йукотади яроксиз булиб колгандан кейин жавобини беради бу кимга фойда кандай килиб узбда ракобатчи топилади пахтакорга пахтакор мамлакат чемпиони булади лекин очлда гурухида колиб кетяпдику,Арвеладзе куркок ракобатдан куркади пахтакор Арвеладзени кучи билан чемпион булмяпди пулни кучи билан хаммаси билиб куй
Абдусамат Жураев
20/08/2019 21:40
Даврон санам пахтакор экансанку пули бор экан олсин бошка жойладан бошка камандана осилмай икки уч йил олдин Локони махтаяпкандинг КАПАДЗЕ билан жонли эфирда чикволиб пул улсин пул ДАВРОН
&
Ramzis ll
20/08/2019 21:01
Bavariya, Real, Barselona deysizmi, mayli shu klublarga o'xshab o'z mamlakatiga foyda keltirsin, OChLni yutsin stadionga muxlis to'ldirsin, mayli biz ham xursand bo'lamiz. Lekin suv ligamiz uchun boshqa jamoalarni kuchsizlantirish, kimga foyda. Yuqoridagi klublar daromadni qayerdan olishi xammga ayon, Paxtakorchi pulini qayerdan oladi, bu pullar Afrikadan kirib kelmayotkandir, shu davlatimiz pullaridur, yoki yaqin o'rtada millionlab dollarga chetga futbolchi sotdimi, bilet sotib daromad qildimi, agar shunday bo'lsa mayli edi.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
21/08/2019 07:32
Puli qerdan buladi. kutar kutar qilingandan buladida. uzi aslida Uzbek fudbolini uldergan Pahtakor buladi. Agar pahtakor narmalni kamanda bulsa Akademiyasini yulga quyardi. Hohlagancha uyinchilarni olaversin. maydonga 11ta 11 uynaydiki baribir. Lekin ochiqcha bosim qilmasin. Babayan dafriga Pahtakor ochiqcha sudiyalarga bosim qilardi. Kerak bulsa toshkentli asli muhlisa ham kup bor aytkan. nima buladi oqibati. kamandalari suniy ravishka sinderildi. eng yomoni. Pahtakor ikki kunli hursanchilik uchun. butin boshli tarihini rasvo qildi.
&
Фан
21/08/2019 00:27
Сиз юкорида номини келтириб утган клублар ва чемпионатлар фараз килайлик хозир футбол денгизининг сатхидан 3000 м. баландликда парвоз килаётган булса бизни футбол эса шунча метр чукурликда чукиб ётибди.
Майли бизни футбол осмонларда учмасдан хеч йук денгиз буйлаб сузганда хам хозир Пахтакор стадионига 60 000 мухлис ташриф буйирган ва 25 000 мингги кучада колган буларди.
Амалда эса санокли фанклуб б/н уйин утказаётган клуб ва клуб уйинчилари (айникса легионерлар) бизни футболга УВОЛ.
Мухлисларни куйиб турган юрагига туз сепиш урнига хамма нарсани уз номи б/н аташга ургансак яхши буларди.
&
Hasan fanat pahtakor
21/08/2019 05:41
Pahtakorni pulini bilmadimu qilayotkan ishi toʻgʻri Realda raqobattan qoʻrqmasdan asensiyo bilan isko oʻž ustida ishladi natijada asosiy tarkib pahtakorda ham marko simichni zahiraga tiqqan agʻzamov qoʻlidan kelsa ishlasin oʻzidan kuchlilarga raqobat qila olmaslik bu ojizlik oʻsh gapim haliyam zoʻr muhlis ekansila kamandaylarga 1000soʻmdan yigʻila zora bitta pahtakordâ raqobatga bardosh berolmagan futbolchini opketarsila
&
AzizGazieff-Marco Simic 55 PFK Pakhtakor Tashkent Uzbekistan GoLions
21/08/2019 00:16
Gap yo'q!!
Xaq gap!!
Bizani boshqala bilan bir tiyinlik ishimiz yo'q.
Qo'lidan kelsa olib qolsin.
Paxtakor shu paytgacha ko'p jamoalar uchun futbolchilar tayyorlab bergan va g'ing demay kerak bo'lsa arenda,bo'lmasa sotib yuborardi.
Endi tizim o'zgarmoqda,klubga pul keldi.
Avvalgidek o'yinchi sotib yoki arendaga berib o'sha puldan xodimlar va futbolchilarga oylik berishni o'ylash shart emas.
Kerak bo'lsa xali Osiyoda Bavariya xam bo'lamiz.
Vaqt va sabr!
Xali xammasi oldinda.
Olg'a sherlar!
&
Surxon turon
20/08/2019 19:56
Тӯппа тӯғири давронбой тӯғири айтаяпти
Shaxboz Bekmurodov
21/08/2019 08:37
SURXON, Lokani tanobini tortib qo‘ydiku Paxtakorniyam ezadi deb turmaysanmi, davronni gapi to‘g‘ri diysan, or bormi uzi senda bu gapinga uyal, mard surqashdan bo‘lib turub qayardagi qruqlarga muhlislik qilmay.
&
Surxon turon
21/08/2019 08:52
Sal uylab gapir gapingni paxtakor menga bir tiyn tugirini tugri diydida loko duxuga sindi nasip paxtakordiyam burnini yerga ishqalaydi surxon sen aqillilik qilma menga