"Пахтакор" бу тур чемпионликни расмийлаштирадими ёки "Сурхон" "шерлар"дан очко оладими?

Суперлига 25-турида "Пахтакор" Тошкентда "Сурхон" билан куч синашади. Тошкентликлар матбуот хизмати учрашувга оид маълумотларни тақдим этди.

Мазкур ўйинда ғалаба қозонган тақдирда "шерлар" 16-бор Ўзбекистон чемпионига айланади. Чемпионлик учун навбатдаги икки беллашувнинг бирида ютиш етарли бўлади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 33 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 25тасида "Пахтакор", 5тасида "Сурхон" зафар қучган. Уч марта дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасини 105 марта ишғол қилган тошкентликлар 29 тўп ўтказиб юборишган. Меҳмондаги ўйинларда 10 ғалаба, 5 мағлубият ва бир дуранг қайд этилган. Голлар фарқи 36га 18ни ташкил қилади. "Пахтакор" жами 15 ғалаба йирик ҳисобларда қўлга киритган. "Пахтакор"нинг энг йирик натижаси - 8:0 бўлиб, 2004 йилги мавсумда кузатилган.

Жамоалар сафида карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

"Сурхон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув бугун "Пахтакор" стадионида соат 18:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
22/11/2023 23:25
Орингни бермайсан СУРХОНИМ!!! Биз ишкибозлар Сен билан.