"Пахтакор" бу турда "Сурхон"ни қабул қилади. Статистика қандай?

Суперлига 12-турида "Пахтакор" 29 май куни Тошкентда "Сурхон"ни қабул қилади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатлар доирасида 32 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 24тасида "Пахтакор", 5 тасида "Сурхон" зафар қучган. Уч марта дуранг натижа қайд этилган. Рақиб дарвозасини 104 марта ишғол қилган "Шерлар" 29 тўп ўтказиб юборган.

Тошкентдаги 16 тўқнашувнинг 14 тасида "Пахтакор", биттасида "Сурхон" ғалаба қозонган. Бир ўйинда дуранг қайд этилган. "Шерлар" Тошкентда 14 ғалабадан 11 тасида йирик ҳисобда зафар қучганлар. Ўз майдонимизда гол уриш борасида кўрсаткичлар 68:11ни ташкил қилади.

Ўзаро баҳслардаги энг йирик натижа 2004 йилда кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" термизликларни 8:0 ҳисобида доғда қолдирган. "Сурхон"нинг Тошкентдаги ягона ғалабаси 1994 йил қайд этилган.

"Пахтакор" ва "Сурхон" жамоалари ўртасидаги ўйин 29 май, душанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
jamolidin
28/05/2023 19:34
Endi Soxta Paxtani Soladi Surxonnim olg'a