"Пахтакор" Черан билан амалдаги шартномани икки йилга узайтирди
"Пахтакор" ва Драган Черан ўртасидаги шартнома икки йилга узайтирилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
"2019 йилги мавсумда тўпурарлик маҳоратини намойиш этаётган, ҳозирга қадар 19 тўп киритиб улгурган Черан 2018 йилнинг ёзида жамоамиз сафига келиб қўшилганди. Эндиликда Драган 2021 йил охиригача "Пахтакор" билан мўлжалланган шартномага имзо чекди. Умид қиламизки, Драган жамоамиз билан кўплаб муваффақиятларга эришади", - дейилади клуб эълон қилган хабарда.
Фикрлар