"Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси ўйинларини "Бунёдкор"да қабул қилади
"Пахтакор" стадиони халқаро учрашувларни ўтказиш талабига жавоб бермайди. Стадион трибуналари авария ҳолатида эканидан келиб чиқиб, 2023 йилнинг 9 апрель куни трибуналарнинг тахминан 70 фоиз қисмига мухлислар киритилмаслиги бўйича қарор қабул қилганди.
Шу йил сентябрь ойидан бошлаб ОФК янги форматдаги Элит Чемпионлар лигаси ўйинларини бошлайди. Унда Ўзбекистон шарафини мамлакатнинг амалдаги чемпиони сифатида Пахтакор ҳимоя қилади.
ОФК платформасига "Пахтакор" уй учрашувларини қабул қилувчи стадион сифатида "Бунёдкор" аренасини юклашга мажбур бўлди. Куз фаслидаги уч ой давомида бир қатор юлдузлар Тошкентга ташриф буюриши мумкин. Айни вақтда пойтахтда кўплаб футбол мухлисларини сиғдира оладиган ва халқаро талабга жавоб берадиган стадион Бунёдкор ҳисобланади.
"Бунёдкор" клубидан ташқари бу аренада "Локомотив" Суперлига учрашувларини ўтказади. Шунингдек, ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ундан фойдаланади. Лига учрашувлар тақвимини шакллантиришда стадион майсасига нафас ростлаш имконини бериш устида ҳам ишлайди.
Фикрлар