"Пахтакор" энди польшалик футболчи билан шартнома имзолади (фото)
Польшалик 25 ёшли ҳужумчи Пшемислав Банашак "Пахтакор" билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди.
Бунгача Ленчнанинг "Гурник" клубида ўйнаб келган ҳужумчи "Пахтакор"га трансфер қилинди. Ўтган мавсумда Банашак "Гурник" билан Польша юқори дивизионида иштирок этган.
Сўнгги уч мавсумда Пшемислав ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида "Челмианка" ва "Видзев" клублари сафида ҳам тўп тепган. Банашак "шерлар" сафида ўйнайдиган польшалик биринчи футболчига айланади.
Фикрлар