"Пахтакор" эртага "Қўқон-1912" билан ўйнайди

24 март куни "Пахтакор" назорат беллашуви ўтказишади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Терма жамоалар билан боғлиқ танаффус пайтида футболчилардаги ўйин амалиётини сақлаб туриш учун назорат ўйини ташкил этишга қарор қилинди. Бу учрашув "Қўқон-1912" жамоасига қарши якшанба куни 15:00да "Жар" стадионида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор"нинг асосий таркибидан 12 нафар футболчи турли терма жамоалар йиғинига жалб этилган. Улар клуб ихтиёрига 27 март куни етиб келишади. Суперлигада навбатдаги баҳсни жамоа 31 март куни "Бунёдкор" билан ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!