"Пахтакор" фойдасига ишлаган қарор

Бугун ПФЛ матбуот хизмати Суперлига 14-тур баҳслари ва 11-турнинг қолдирилган икки ўйинлари бўлиб ўтадиган стадионларни маълум қилди.

Унга кўра "Сўғдиёна" 1 август куни Жиззахда "Бунёдкор"ни қабул қилади. Аммо Улуғбек Баққоев шогирдларининг "Пахтакор"га қарши Жиззахдаги учрашуви Олмалиқга кўчирилганини кўришимиз мумкин. Ушбу ҳолатга ташкилот бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида изоҳ берди. 

6 июль куни тест имтиҳонлари бу йил ҳам стадион ва ҳиёбонларда ўтказилиши ҳақида маълумот бергандик. Бу биз учун қатор мураккабликлар келтириб чиқариши табиий.

Бугун Суперлиганинг келаётган тур учрашувлари қаерда ўтиши масаласи очиқланди. Унга кўра, "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га қарши учрашувни ўз майдонида, "Пахтакор"га қарши ўйинни эса Олмалиқда ўтказиши кўрсатиб ўтилган. Боиси, Жиззахдаги имтиҳонлар 1 август куни кичик стадионларда старт олади, 6 августдан бошлаб эса асосий аренага кўчади. Бу ПФЛ ёки "Сўғдиёна" футбол клубининг ташаббуси эмас. Биз марказий учрашув Жиззахдаги асосий стадионда ўтишини истаймиз. Бироқ зич тақвим сабаб ўйинни қайта кўчира олмаймиз.

Қолдирилган икки учрашув санасини белгилашда "Спорт" телеканали техникаси аввал Жиззахга, кейин Самарқандга ўтиши инобатга олинган. "Сўғдиёна" ҳам "Пахтакор"ни ўзида қабул қилиш учун чин дилдан ҳаракат қилди. Тест имтиҳонлари 2 кунга сурилса, биз учрашув Жиззахда ўтишидан манфаатдормиз. Шунингдек, Олмалиқдаги стадионни ҳам ПФЛ танлаб берган эмас. Мезбон жамоа шароитдан келиб чиқиб, шундай йўл тутяпти, - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaxzod1223
25/07/2022 19:18
O'zi o'zbek futbolidagi hamma qarorlar Paxtakor foydasiga ishlaydiku
&
Каримов Нозиржон
25/07/2022 17:28
Яна бошланди пахтани кутига кириш яшшаворинглар гап йук силарга
&
Восток
25/07/2022 17:15
Кандай уйлаб топасизлар бундай хайратомиз фикрларни