"Пахтакор" футболчиси Черногория сафида Миллатлар лигасида ўйнади
"Пахтакор" ҳимоячиси Черногория терма жамоаси сафида УЕФА "Миллатлар Лигаси" учрашувида майдонга тушди.
1-турни сафарда Руминияга қарши ўтказган Черногория дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва 0:0 ҳисобида дурангга эришди. Симич 90 дақиқа давомида ҳимояда ишончли ўйини билан ажралиб турди.
Черногория кетма-кет 7 беллашувда мағлубиятга учрамади. 10 сентябрь куни ушбу терма жамоа Литвани Подгорицада қабул қилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар