"Пахтакор" футболчиси ОЧЛда энг зўр бўлиш учун даъвогар

Осиё Чемпионлар Лигаси Ғарб минтақаси клублари орасида мусобақанинг ортда қолган ўйинларидаги энг яхши ҳужумчиларни саралаш учун сўровнома бошланди. Қувонарлиси, ундан ҳамюртимиз Игорь Сергеев ўрин олди.

Игорь Сергеев (Пахтакор)

2 та гол урган;

2 та вазият яратган;

66,7 % зарбалар аниқлиги (ҳужумчилар орасида иккинчи).

Ўзбекистонлик футболчи "Пахтакор"нинг Осиё Чемпионлар Лигасида яхши ўйин кўрсатишига ўзининг катта ҳиссасини қўшди. Аммо ўз фаолияти мобайнида илк бор плей-оффга чиққан ҳужумчи финалга етиб бора олмади. Сергеев гуруҳ босқичида "Шаҳр Ходро"га қарши ўйинда дубль қайд этди ва жамоанинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.

https://www.the-afc.com/competitions/afc-champions-league/latest/news/vote-for-your-best-afc-champions-league-2020-west-team-forwards

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!