Ads

 "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Гиди Канюк фаолиятини Тель-Авивнинг "Маккаби" жамоасида ижара асосида давом эттиради, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Исроил чемпионатида 2-ўринни эгаллаб турган "Маккаби" Тель-Авив Гиди Канюкни ярим йилга ижарага олди. Келишувга кўра, кейинчалик ушбу клуб футболчини харид қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

"Пахтакор" таркибида 14 учрашув ўтказган Гиди 1 гол муаллифига айланиб, 7 бор голли тўп оширишларни амалга оширди.