"Пахтакор" ҳамда "Насаф" ҳақида: "ОЧЛ билан футбол тугаб қолмайди, мутасаддилар "Насаф" футболчиларини сақлаб қолиш йўлини топиши керак"

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида вакилларимизнинг иштирокини диққат билан кузатиб бордик. Афсуски, “Пахтакор” гуруҳда қолиб кетди (гарчи охирги турда 5:4 ҳисобида ютган бўлса ҳам).

Энди бор умидимиз “Насаф”дан. Уларда кейинги босқичга чиқиш учун жуда яхши имконият бор. Куни кеча Sports.uz сайтига интервью берган Азиз Ҳайдаров мазкур клубларимиз борасида шундай деган:

“Осиё Чемпионлар лигаси билан футбол тугаб қолмайди. Гуруҳда қолиб кетишимиз ёки чиқишимиз биз учун биринчи марта юз бераётгани йўқ. Биз учун у ерда чемпион бўлишимиз янгилик бўлиши мумкин. “Пахтакор”нинг олдида Ўзбекистон чемпионати ва Кубок ўйинлари турибди. Бундай ўйинлардан тушкунликка тушиш ярамайди. Олдинга қараб интилишда давом этиш лозим. Бу битта мусобақа. Миллий терма жамоамиз учун жаҳон чемпионатига чиқиш асосий мақсад бўлса, клубларимиз учун Осиё Чемпионлар лигасини ютиш орзу саналади. Кўнгилни чўктирмаслик керак. “Пахтакор”да мураббийлар ўзгарди, ўрнига янгилари келди. Ўйлайманки, Ўзбекистон чемпионати жуда қизиқ кечади. Суперлигада барибир фаворит деб “Пахтакор”ни айтаман. Футболчилари анчадан бери бирга ўйнашяпти.

“Насаф” яхши лойиҳа. Бу жамоанинг ўйини янада ижобий таассурот қолдиряпти. Футболчиларнинг иштиёқи юқори. Мураббийининг меҳнати кўриниб турибди. Рақиблар “Насаф” билан учрашувда қийналишяпти. Жамоадан кўплаб яхши ўйинчилар чиқяпти ва бошқа клубларда ҳам ўйнашяпти. Клуб мутасаддилари “Насаф”ни Ўзбекистон чемпиони бўлиши учун футболчиларни қандай ушлаб қолиш йўлини топиши керак. Кўп интервьюларни ўқияпмиз. Айримлар “Насаф”да ғолибона руҳ йўқ дейишади. Сира ҳам ундай эмас. Таркибини “Пахтакор”ники билан солиштирганда номлар бўйича унчалик танилмаган. Лекин жамоа жуда ишончли ўйнаяпти”, - дея ўз муносабатини билдирган, Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, бугун "Насаф" жамоаси "Ал-Веҳдат"га қарши муҳим ўйинини ўтказади.

"Амоновни футболчи бўлолмайди, деб ўйлардим, зўр рақиблар билан текинга ўйнашимиз мумкин эди, аммо..." ёхуд Азиз Ҳайдаров Катанецга илк бор қўнғироқ қилганида нима деганди?

"Бердиевда топ-футболчилар йўқ, аммо жамоанинг ўйин услуби рақибни "синдирди" - "Насаф" ОЧЛда қаергача бориши айтилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
27/04/2022 22:32
Пахтакор ОЧЛда ҳамма ўйинларда дарвозабонсиз ўйнаганини ҳам ҳисобга олиш лозим
Жабборов Ахмаджон
27/04/2022 20:32
Тўғри очл билан футбол тугаб қолмайди лекин кимни ким эканлиги шу ерда билинди
YAHYOBEK MUXTOROV
27/04/2022 16:32
Чиндан хам пахтакор суперлигада фаворит хакамлари билан биргўр бўлганида албатта
Gulomqodir Askhanov
27/04/2022 16:01
Пахтакор хам Насаф хам Давлатимизга Камида 400 .000 $ пул ютиб олиб келяпди экан бу Оз булса хам Ватанпарварликни куринишидан биттаси эмасми
Чемпионка чикмаса хам лекин фойда беришни бошлади.( Тугри давлат сарфи хам катта буляпди лекин футболчилар нонини оклашяпди харакат бор экан.)