"Пахтакор" ҳужумчиси "Металлург"га ўтди!

Саидумархон Саиднуруллаев — "Металлург" футболчисига айланди. Хабарни клуб матбуоти тарқатди.

"Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз таркибни шакллантириш, кучайтириш ишларини ҳам жадал суратларда олиб бормоқда.

Жумладан, ҳужумкор ярим ҳимоячи Саидумархон Саиднуруллаев янги мавсумни сафимизда ўтказадиган бўлди.

Ўтган йили бўлиб ўтган У-23 Осиё Кубоги чорак финалчиси, яқинда Саудия Арабистони мезбонлик қилган У-23 Осиё Кубогида жамоамизни майдонга сардор сифатида бошлаб тушди. Саидумархон Саиднуруллаев юртимизнинг энг умидли ёшларидан бири ҳисобланади.

20 ёшли Саидумархон фаолияти давомида Тошкентнинг "Пахтакор" ҳамда "Андижон" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, Саидумархон Саиднуруллаев ўтган мавсум "Андижон" клуби сафида ҳаракат қилди. Суперлиганинг 10 та ва Ўзбекистон Кубоги доирасидаги 1 та учрашувда майдонга тушган ярим ҳимоячи 2 та гол урди ва 3 та ассист муаллифига айланган. Шунингдек, футолчи андижонликлар сафида Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларида (4) ҳам ўзининг ёрқин ўйини билан ажралиб тура олди. 

"Иқтидорли ярим ҳимоячи янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва Саидумархон Саиднуруллаевга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз", - дейилади хабарда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!