"Пахтакор" Жанубий Корея клубини мағлуб этди (Видео)
БАА йиғинини "шерлар" Жанубий Корея клуби устидан ғалаба билан якунлади.
Жанубий Корея юқори лигаси иштирокчиси ва жорий мавсум Чемпионлар лигасида қатнашадиган жамоа билан беллашув қизиқарли кечди. 12-дақиқада Машарипов еткзаиб берган тўпни Черан дарвозанинг юқори қисмига аниқ йўллади ва ҳисобни очди. Кейинчалик ҳам тўпни назорат қилиш эвазига бир неча имкониятларга эга бўлган Тошкент клуби улардан фойдалана олмади. Баҳсда ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа "Пахтакор" йиғинни ғалаба билан якунлади.
30 январь куни Тошкентга қайтиб келадиган "шерлар" Чемпионлар лигасининг 1-турида "Шабаб Ал Аҳли"га қарши кечадиган учрашувга тайёргарликни давом эттиришади.
"Пахтакор" - "Сувон Самсунг" - 1:0
"Пахтакор": Суюнов, Салимов, Эшмуродов (Аъзамов, 58), Кримец (Исмоилов, 68), Сайфиев, Ҳамробеков, Иминов, Ҳамдамов (Собиржонов, 85), Черан, Машарипов, Сергеев (Дердийок, 58).
Гол: Черан 12.
Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Фикрлар