"Пахтакор" легионери Марко Симич Черногорияга кетади

Бир неча кун дам олган "Пахтакор" футболчилари икки кундан буён машғулотларда иштирок этишмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, "Жар" стадионида асосий таркибнинг ўн нафар вакилисиз машғулотлар давом эттирилмоқда. Улар миллий ва олимпия терма жамоалари йиғинларига жалб этилган. Тез орада Марко Симич ҳам Черногория терма жамоаси сафига жўнаб кетади. Жамоа тўлиқ таркибда фақат 12 сентябрдан бошлаб машғулотлар ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!