"Пахтакор" машғулотларни бошлаб юборди (Фото)
"Пахтакор" асосий таркиби бугундан "Жар" стадионида машғулотларга киришди. Бу ҳақда, "Пахтакор" матбуот хизмати хабар берди.
Бош мураббий Шота Арвеладзе Туркиядан қайтиб келгач, карантинда бўлгани сабабли машғулотни унинг ёрдамчилари Питер Хюистра, Жасур Абдураимов ва Гоча Ткебучава ўтказди. Машғулотда асосий таркибдаги барча футболчилар иштирок этишди. Дастлаб, югуриш бўйича тест машқ бажарилди. Шундан сўнг, машғулотнинг асосий қисми бошланди. Унда жисмоний машқлардан кейин тўп билан ишловчи жиҳатларга эътибор қаратилди.
Фикрлар